

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, мутахассис клуб раҳбарияти ва футболчилар билан яхши муносабат ўрнатган. Клуб босслари янги мураббий масаласида шошилмасликни ва бироз пауза олишни истамоқда.
Ҳозирги вақтда "Манчестер Юнайтед" 55 очко билан Англия Премьер-лигаси жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Кэррик январь ойидан бери жамоада ишламоқда, у бу лавозимда Рубен Аморимни алмаштирган.



