

Испаниялик дарвозабон ўйин амалиёти камлигига қарамасдан, "аристократлар" сафида қолмоқчи.
Аррисабалага ҳозирги биринчи рақам бўлмиш Менди билан таркибдаги ўрин учун курашмоқчи. Мураббийлар штабининг Кепага муносабатига келсак, Томас Тухель уни қўллаб-қувватламоқда. Мураббий испаннинг сўнгги ўйинлардаги ҳаракатларидан мамнун.
Дарвозабон "Челси"га 2018 йилнинг ёзида келган ва клуб билан 7 йиллик шартнома имзолаганди.



