Кенжа Тўраев: "Ғалаба қозонишимиз шарт"

14 авг 2016, 18:06
Олий лиганинг 17-турини Бекободда ўтказиб "Металлург"га йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Машъал" жамоаси 18-турни ўз майдонида "Бунёдкор" жамоасига қарши ўтказади.
Биз учрашувдан олдин жамоа сафига 2-даврада келиб қўшилган ҳужумчи Кенжа Тўраев билан суҳбатлашдик.

- "Бунёдкор" билан ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимиз ҳар биримиз жиддий ишлашди. Ҳеч бир жамоа майдонга мағлубият учун тушмайди албатта, ғалаба учун боримизни бериб ўйнаймиз.

- Мухлисларимиз сингари биз ҳам ғалабани хоҳлаймиз ва ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз ҳамиша соғ бўлишларини, улар бизга керак ва ўйинлар вақтида стадионга келиб  охирги дақиқаларигача бизни қўллаб туришсин, биз ҳали қайтамиз, - дейди Тўраев.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›