

Ушбу учрашувдан олдин “оқ бўрилар” сафига янги мавсумда келиб қўшилган ҳужумчи – Кенжа Тўраев “ЎзДонгЖу” – “Шўртан” ўйини ҳақидаги қисқача фикрларини билдириб ўтди.
- Биз барча учрашувларга бирдек тайёргарлик кўрамиз. Тўғри, ҳар бир жамоанинг ўйин услуби бир-биридан фарқ қилади. Лекин услубни биз эмас мураббий шакллантиради. Мураббий қай услубда ўйнашни талаб қилса шу тартибда ҳаракат қилишга мажбурмиз. Нафақат бу учрашувда, балки барча ўйинларда майдонга фақат ғалаб қозониш учун тушамиз. Худо ҳохласа, бугун водийда ғалаба қозониб уйга қайтамиз.



