Кьеллини ва Иммобиле жароҳати сабаб Италия терма жамоасида ўйнамайди

Aslanov Jasurbek
10 ноя 2021, 19:49
Ҳимоячи Жоржо Кьеллини ва ҳужумчи Чиро Иммобиле ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 саралашида Италия терма жамоасига ёрдам беролмайди.

37 ёшли Кьеллинининг мушакларида жароҳати бор, 31 ёшли Иммобиленинг эса болдири шикастланган.

"Лацио" ҳужумчиси ўрнига "Сассуоло" нинг 22 ёшли ҳужумчиси Жанлука Скамакка терма жамоага жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, Италия 12 ноябрь куни Швейцарияни қабул қилса, 15 ноябрда Шимолий Ирландияга қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport