Кьеллини Ибрагимовичда нима учун "Олтин тўп" йўқлиги сабабини очиқлади
15 мар 2022 21:02
Янгиликлар
Кьеллини Ибрагимовичда нима учун "Олтин тўп" йўқлиги сабабини очиқлади
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
"Олдин Ибрагимович менинг энг кучли рақибим эди. Унинг фаолияти Роналду ва Месси даврига тўғри келгани чакки бўлди. Агар улар бўлмаганида Златан бир нечта "Олтин тўп"ни қўлга киритган бўларди", – деди Кьеллини.
40 ёшли Ибрагимовичнинг энг яхши натижаси 2013 йилги "Олтин тўп" соҳибига овоз беришда эгаллаган тўртинчи ўрин бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар