Келечи Ихеаначо: «Ман Сити» барча совринлар учун курашади»

Narzulla Saydullayev
13 сен 2015
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Келечи Ихеаначо «Кристал Пэлас»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.

«Бу ғалаба мен учун жуда кўп нарсани англатади. Гол урганимдан хурсандман.

Голдан сўнг мухлисларимиз майдонда байрам қилишди! Барчамиз ғалабадан мамнунмиз. «Кристал Пэлас» – иккинчи ўринда бораётган кучли рақиб.

Машғулотларда янада кўпроқ меҳнат қилишга ва кўпроқ майдонга тушишга интиламан. Бу мавсумда янада кучайдик ва барча совринлар учун курашамиз», – дейди Ихеаначо.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru