
Рефери ўйиннинг 43-дақиқасида, ҳисоб 1:0 пайтида Меҳрдод Пўладига иккинчи сариқ карточка бериб, уни четлатади. Бу баҳсда Ироқ пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.
"Ҳакам бугун ухлай оладими? Бу шунчаки савол. Мен ўз ҳурматимни кўрсатиш ва нега бундай қилганини сўраш учун тиз чўкишга ҳам розиман. Яна бир бор қайтараман, бу шунчаки савол. Арбитрдан бу қарорни тушунтириб беришини сўрайман, чунки шу сабабли уйга қайтяпмиз.
Мен жаноб Уильямснинг қарорига изоҳ бермоқчи эмасман, чунки агар бу ишни қилсам фаолиятимни тугатишимга тўғри келади" - дейди Кейруш.