Кечаги мағлубиятдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?
24 окт 2024 08:50
Янгиликлар
Кечаги мағлубиятдан сўнг Рўзиқул Бердиев нималар деди?
ОЧЛ 2 3-тур «Ал Ҳуссеин» 2:1 «Насаф» учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- «Ал Ҳуссеин» жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Бугун улар ғалабага ҳақли эдилар. Биз бугун ҳужумларда оқсадик. Яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақибнинг амалга оширган ўзгаришлари ва ҳужум чизиғидаги футболчиларнинг майдонга чиқиши уларга қўл келди.
- Бугун «Шабаб Ал Аҳли» жамоаси ҳам ғалаба қозонди. Олдинда яна учта тур бор. Кейинги турлар учун сизнинг режаларингиз қандай?
- Учта тур ортда қолди. Бизни олдинда яна учта беллашув кутмоқда. Қолган учрашувларда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бизни бошқа мақсадимиз бор. Суперлига беллашувларида керакли натижани қўлга киритиш. Ундан сўнг уйимизда бўладиган ОЧЛ 2 доирасида иккита ўйинда ғалаба қилишимиз керак бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар