Каземиро "Саутгемптон"га қарши ўйинда дебют қилиши мумкин. Марсьяль эса жароҳат сабаб майдонга тушмайди

Administrator
27 авг 2022, 00:01
Бу ҳақида жамоа мураббийи маълум қилди.

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг АПЛ 4-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га қарши ўйин олдидан таркибдаги йўқотиш ва ўзгаришлар ҳақида гапирди.

"Каземиро майдонга тушишга тайёр. У сўнгги кунларда жамоа билан бўлди ва барча машғулотларда қатнашди. 

Марсьяль эса тайёр эмас. Унинг оёғида муаммолар бор. Биз бироз кутишимиз лозим. Тахмин қилолмайман. Аммо у "Лестер"га қарши ўйингача тайёр бўлишига умид қиламан", -дейди Эрик тен Хаг.

Маълумот учун, "Саутгемптон" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›