

Бразилиялик футболчи ақл тишининг яллиғланиши туфайли Мадридда қолди. Шифокорлар Каземирога беш кун дам олишни маслаҳат беришди.
Мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Тите Каземиронинг ўрнига "Астон Вилла"дан Дуглас Луисни жамоага чақирди.
Октябрь ойида Бразилия терма жамоаси Венесуэла, Колумбия ва Уругвай билан ўйнайди. Жаҳон чемпионати саралашида "селесао" ҳали очко йўқотмаган — саккиз учрашувда саккиз бор ғалаба қозонган.



