Кахи Махарадзе: "Локомотив" Ўзбекистон кубогини кетма-кет учинчи йил қўлга киритмоқчи"

Narzulla Saydullayev
18 сен 2018, 09:02
Бугун "Локомотив" Ўзбекистон кубогининг 1/4 финали доирасида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувдан олдин "Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Пахтакор"га қарши баҳс учун тайёргарлик яхши олиб борилди. Бу мавсумдан кубок баҳсларидаги ўйинлар бир учрашувдан иборат бўлмоқда. Шу боисдан бугун мавсумдаги муҳим учрашувлардан бирини ўтказамиз ва унда фақатгина ғалаба бизни қониқтиради.

Икки мавсумдан буён Ўзбекистон кубогига эга чиқмоқдамиз. Ушбу совринни кетма-кет учинчи марта ҳам бошимиз узра баланд кўтаришга ҳаракат қиламиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz