

Парижликлар сафидаги голлардан иккитасига Эдинсон Кавани муаллифлик қилди. Кавани мамлакат кубоги доирасидаги баҳсларда илк бор 1 тадан кўп гол урди. Унинг Франция Кубогидаги голлари сони 16 тага етди. Натижада Эдинсон ПСЖ сафида мамлакат кубогида энг кўп гол урган футболчига айланди.



