Кавани ПСЖда яна рекорд ўрнатди

6 янв 2020, 07:44
ПСЖ Франция Кубоги 1/32 финалидан ўрин олган “Линас Монтлери” қарши баҳсда жавобсиз 6 та гол урди.

Парижликлар сафидаги голлардан иккитасига Эдинсон Кавани муаллифлик қилди. Кавани мамлакат кубоги доирасидаги баҳсларда илк бор 1 тадан кўп гол урди. Унинг Франция Кубогидаги голлари сони 16 тага етди. Натижада Эдинсон ПСЖ сафида мамлакат кубогида энг кўп гол урган футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta