Кавани ПСЖ билан янги шартнома имзолайди

Tolibjon Qosimov
15 июн 2016, 10:11
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани француз клубида қоладиган бўлди.
Уругвайлик ҳужумчи тез орада парижликлар билан янги 4 йиллик шартномага имзо чекади. Унга кўра, футболчи йилига 8 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 29 ёшли ҳужумчининг хизматларига "Атлетико" қизиқаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ўтган мавсум Франция чемпионатида Кавани 32 учрашувда майдонга тушиб, 19та гол урди ва 6та голли узатма оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com