Кавани МЮдан кетишга қарор қилди, у мавсум сўнгида клубни тарк этади
09 мар 2021 08:15
Янгиликлар
Кавани МЮдан кетишга қарор қилди, у мавсум сўнгида клубни тарк этади
"Манчестер Юнайтед" форварди Эдинсон Кавани мавсум якунлангандан сўнг Англия клубидан кетади.
Журналист Мануэль Оливарининг twitter'да хабар беришича, уругвайлик футболчи Жанубий Америкага қайтишга қарор қилган. Каванининг мақсади "Бока Хуниорс" бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Эдинсон маошини камайтириши кераклигини билади, музокаралар тез орада бошланади.
34 ёшли Кавани жорий мавсум МЮ сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Эдинсоннинг манчестерликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар