

"Саломатлик доим биринчи ўринда. Шу боисдан фаолиятимни якунлаш борасида ҳам ўйлаб кўргандим. Олдимда қишлоғимда қолиб, ҳаётимни оилам учун бағишлаш варианти ҳам бор эди.
Қизим билан биргаликда коронавирусдан тузалдик. Ҳозир эса барчаси жойида ва олдингидек яшаяпмиз.
Чемпионатлар қайта бошланганда эса албатта, янги жамоага ўтиш истаги пайдо бўлди. Айни дамда "Манчестер Юнайтед"даман ва ушбу клуб либосида майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман", - деди Кавани.



