Кавани "Барселона"га трансфери учун маошининг камайишига тайёр

Alisher
15 дек 2021, 14:58
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани "Барселона"га йўл олишга тайёр.

34 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар" билан шартнома имзолаш учун маошининг тушишига тайёр

"Камп Ноу"да уругвайликни Серхио Агуэронинг ўринбосари сифатида кўришмоқда. Аргентиналик форвард соғлигидаги муаммо сабаб фаолиятини якунлашга яқин.

Кавани 2021/22 йилги мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS