

Тажрибали ҳужумчи "Наполи"га қайтишни орзу қилмоқда. Неаполь клуби босслари 34 ёшли ўйинчини яқин трансфер ойнасида жамоага олиб келишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Эдинсон 2010-2013 йилларда "Наполи"да ўйнайди. Шундан сўнг у ПСЖга йўл олган эди.
Кавани жорий мавсум АПЛ доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди. Урувайликнинг "қизил иблислар" билан шартномаси ярим йилдан сўнг тугайди.



