UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

"Катта-катта мураббийлар"да ҳам кичик-кичик муаммолар бўлиб туради Янгиликлар

"Катта-катта мураббийлар"да ҳам кичик-кичик муаммолар бўлиб туради

Фаолиятини муваффақиятсиз тарзда бошлаган, аммо кейин елкасига омад қуши қўниб, барчанинг муҳаббатига сазовор бўл олган буюклар билан танишинг.

Алекс Фергюсон

Алекс Фергюсон "МЮ" мухлисларининг кумири ва "қизил иблислар"ни нафақат Англия, балки жаҳон футболи элитасига қайтарган инсон ҳисобланади. Лекин 1980 йиллар охирида мухлисларнинг деярли барчаси ундан нафратланиб, истеъфога чиқишини талаб қилишар, баҳсларда ҳақоратли қўшиқлар куйлашарди. Маълум муддат Фергюсонни эҳтимол ишдан бўшатишлари мумкин бўлгандир. Ўзингизга маълум, клуб шартномани бекор қилса, шотландияликка товон пули тўлаб бериши шарт эди. Аммо ўша йиллари "Юнайтед"нинг молиявий муаммолари етарли эди. Айнан шу нарса мураббийни истеъфога чиқаришларидан сақлаб қолди.

Фергюсон жамоада қолди ва омади келиб клуб билан 38 мукофотни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Ваҳоланки, у фаолиятини "Оксфорд Юнайтед"га бўлган мағлубият ва "Норвич Сити"га қарши дуранг билан бошлаган эди. Умуман олганда аввалига Фергининг ишлари буткул юришмаган.

Юрген Клопп

Машҳур немис мураббийи, Германиянинг икки карра чемпиони (Дортмунд "Боруссия"си билан) Англия клубига ўтди ва ишончсиз ўйинлар намойиш эта бошлади. АПЛнинг дастлабки икки турида Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоаси 2 ўйинни дуранг натижа билан якунлади: "Тоттенхэм" ва "Саутгемптон". Бу учрашувлар оралиғида эса Европа Лигаси гуруҳ босқичида "Рубин" билан ҳам 1:1 ҳисоб қайд этилди.


Бироқ бугунги кунда Клопп ажойиб ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олиб, энг кучли жамоалар қаторида кетмоқда. Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди, бироқ Англия чемпиони бўлишига бир-икки қадам етмади. 2015 йил клубдаги фаолиятини ўртамиёна ўйинлар билан бошлаган мураббий бундай натижаларга эриша олиши ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган бўлса керак.

Хосеп Гвардиола

Замонамизнинг энг яхши мураббийларидан (клублар миқёсида) бири (балки энг яхшисидир) фаолиятини 2008 йил "Барселона"да унчалик омадли бошлаган дея олмаймиз. Ишни у Чемпионлар Лигаси 3-босқичидан бошлаган. Ўшанда "Барселона" Краковиянинг "Висла"сини (умумий ҳисобда 4:1) енгган эди, лекин... Польшадаги учрашувда каталонияликлар ютқазиб қўйишган. Ваҳоланки, ўйинда асосий таркиб футболчилари иштирок этганди. Ундан кейин чемпионат старти ва "гранд" жамоалар бўлмиш, "Нумансия" (мағлубият 0:1) ва "Расинг" (1:1) каби жамоалар билан ўйинларда ишлаб олинган бор йўғи бир очко. Аммо ана ундан кейин...

19 ўйин давом этган мағлубиятсиз серия, уларнинг 17таси ғалаба, мавсум охирида эса Гвардиола ва "Барселона"ни Испания чемпионлиги ва Чемпионлар Лигаси бош соврини кутиб турарди!

Юпп Хайнкес

"Бавария"га учинчи қайтиш 2011 йилга тўғри келди. Бу вақтга келиб мураббий 30 йиллик тажрибага эга, вақтида "Реал", "Бенфика", "Атлетик", Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сида фаолият олиб борганди. 2013 йил Хайнкес мураббийлик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди, лекин кейинроқ аниқ бўлдики бу бутунлай эмас, вақтинчалик кетиш эди. 2013 йил май ойида "Бавария" унинг қўл остида кетма-кет Германия Кубоги, Бундеслигадаги зафар ва Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқди.

Кўпчилик "Бавария"да Хайнкеснинг ғалабали одимлари билан ёдга олади. Бироқ ҳаммаси мағлубиятдан бошланганини ҳамма ҳам билмайди... 11/12-йиллар мавсуми Бундеслиганинг илк турида "мюнхенликлар" кичик ҳисобда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сига мағлуб бўлади.

Висенте дель Боске

1999 йил мавсум давом этаётган бир паллада "Реал" бошқарувини Висенте Дель Боске ўз қўлига олади. Дастлабки 4 ўйинда "Реал Сосьедад" ва "Расинг" билан дуранг, сафарда "Сельта"га минимал ҳисобда бой берилган учрашув (0:1) ва "Сарагоса"дан "Сантьяго Бернабеу"да қабул қилинган қақшатқич зарба (1:5). Шу тариқа, 4 ўйинда 2 очко — "Реал" мураббийи учун бу умуман қониқарсиз натижа. Лекин мураббий ўшанда жамоада қолади ва мавсум якунида Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлади, кейинги мавсумда эса Ла Лига чемпионлиги ҳам "Мадрид"га насиб қилади.

Роберто Манчини

Манчини карьерасини 2004 йил "Интер"да бошлаган: А Сериянинг 12 турида 10та дуранг ўйин қайд этган. Ўшанда Италия Кубогидаги биргина омадли баҳс мураббийни қутқариб қолганди.

Манчинининг мураббийлик йилларида "Интер" мамлакат чемпиони бўлишга эришди (аммо "Ювентус" коррупция туфайли четлатилгани ҳам қайсидир маънода уларга ёрдам берди).


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика