UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Суперлига. Бугун 10-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  1 06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  1 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  50 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  16 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  88 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  3 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2

Катанец ваъдасида турди, Ўзбекистон Туркманистон устидан ишончли ғалабага эришди — тактика ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида Янгиликлар

Катанец ваъдасида турди, Ўзбекистон Туркманистон устидан ишончли ғалабага эришди — тактика ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси кеча "CAFA Nations Cup" мусобақасининг 2-тур баҳсида Туркманистон терма жамоаси билан тўқнаш келди ва якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шомуродов тарихий натижа қайд этган учрашувда Туркманистон терма жамоаси футболчиларимизни анча қийнаб қўйди.

Таркибдаги ўзгаришлар

Туркманистон терма жамоасига қарши учрашувда мураббийлар штаби таркибни анча ўзгартиришди ва янги футболчиларга имкон беришди. Ўмон терма жамоасига қарши асосий таркибда ўйнаган бор-йўғи 4 нафар футболчимиз Эшмуродов, Насруллаев, Машарипов ва Шукуров Туркманистон терма жамоасига қарши ҳам асосий таркибдан жой олишди. Қолган позицияларда эса ўзгаришларга қўл урилди. Неъматов, Ҳусанов, Саитов, Мозговой, Собирхўжаев, Турғунбоев ва Шомуродов кечаги учрашувни асосий таркибда бошлашди.

Соғлиғидаги муаммолар сабаб Словенияга жўнаб кетган терма жамоамиз бош мураббийи ўз ваъдасида турди ва "эскперимент"ларни иккинчи турдан бошлаб юборди. Янги таркибни майдонда кўриш жуда қизиқ эди ва таркиб янгилангани боис биринчи таймда бир оз ўйинимиз чиқмади. Биринчи таймни жуда ёмон ўтказдик ва шу сабабдан иккинчи таймда бош мураббий ёрдамчиси Владо Радманович асосий таркиб футболчиларини майдонга ташлашга мажбур бўлди.


Тактика ва услуб

Туркманистон терма жамоасига қарши кечган учрашувда терма жамоамиз 4-2-3-1 схемасини танлади. Биринчи ўйинда 3 та марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилган терма жамоамиз кечаги учрашувда 4 та ҳимоячи билан ўйнашни афзал кўрди. Қанот ҳимоячиларимиз ҳужумга ўтишда анча "актив" бўлишди ва қанотдан уюштирилган барча ҳужумларда иштирок этишди. Одил Хамробеков ўрнига асосий таркибдан жой олган Акмал Мозговой ўтган учрашувдаги Одилнинг "функцияси"ни тўлиқ бажариб берди. Иккинчи таймда эса Хамробеков унинг ўрнига яна майдонга қайтди. Шукуров ва Мозговой (Ҳамробеков) "тандеми" яна майдон ўртасида тўпни олиб қўйиш билан банд бўлди, ҳужумга ўтаётган чоғимизда эса улар тўпни назорат қилишга ёрдамлашишди. Сардор Собирхўжаев эса кечаги учрашувда Жамшид Искандеров позициясида ҳаракатланди ва иккинчи тайм аввалида захирага олинди, бунга сабаб терма жамоамизнинг биринчи таймдаги омадсиз ўйини бўлди, шекилли. Азизбек Турғунбоев эса Остон Ўрунов ўрнини эгаллаб, ўнг қанот вингери сифатида ҳаракат қилди. Терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилган Шомуродов ўзининг позициясидан жой олди ва ўтган учрашувда кўп саволлар туғдирган марказий ҳужумчи позициясини тўлдирди. Иккинчи тайм бошланишидан аввал таркибимизда учта ўзгариш рўй берди: Собирхўжаев ўрнига Ўрунов, Тўрғунбоев ўрнига Ҳамробеков, Мозговой ўрнига Эркинов майдонга тушди. Остоннинг майдонга тушиши терма жамоамиз ҳужумларини ҳавфлироқ бўлишини таъминлади. Ўрунов узоқдан берган зарбаси билан дарвоза тўсинини пойлашга ҳам улгурди. Эркинов эса ўз қанот тезлигини ишга солди ва биринчи голга ассистентлик қилди. 

Иккинчи таймнинг 60-дақиқаларига келиб Ўрунов Машарипов билан позицияларини алмашишди ва Жалолиддин Машарипов майдон марказида ўтиб, ўйнай бошлади. 73-дақиқада эса Машарипов ўрнига Искандеров майдонга тушди ва майдон маркази Жамшид Искандеровга топширилди. Гол ўтказиб юборганидан сўнг Туркманистон терма жамоаси кўп ҳужумлар уюштирди ва бир нечта хавфли вазиятлар яратди. Дарвозамиз томон берилган вазиятда Насруллаев елкаси билан тўпни қайтарган бўлса, кейинги ҳужумларида рақибларимиз икки маротаба дарвоза тўсинини нишонга олишди. Кўпроқ ҳужумга ўтишга мажбур бўлган рақибларимиз майдон марказида тўпни йўқотишди, Искандеров эса ажойиб паси билан Ўруновни дарвозабон билан бирга-бир чиқарди, дарвозабон тўпга биринчи бўлиб етиб борди ва тўпни тепиб юборди. Қайтган тўпга эга чиққан Жамшид бу сафар тўпни Элдорга узатди ва Элдор бўш қолган дарвозани ишғол этди. Элдор кечаги голлари билан Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.


Умумий фикрлар

Ўзбекистон терма жамоаси кеча икки хил тайм ўтказди. Биринчи таймда янги таркиб бўлгани учунми ёки рақибни менсимаслик сабабми терма жамоамиз ўзига ўхшамади. Иккинчи таймда эса асосий таркиб футболчиларимиз майдонга қайтди ва масала ҳал этилди. Таъкидлаб ўтиш керакки, Туркманистон терма жамоаси кечаги учрашувда анча яхши ҳаракат қилди ва камида битта гол уришга лойиқ эди.


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика