Кассано: “Унданда чиройлироқ эдим”

Eldor Akmurzayev
7 апр 2020
Италиялик собиқ форвард Антонио Кассано “Реал”да Дэвид Бекхэм билан ўтказган (2006/07) йилларини эсга олди.

“Бекхэм “Реал”даги жамоадошим бўлган. У бутун дунё таниган рок юлдузига ўхшарди, аммо шунга қарамай, камтар эди. Унданда чиройлироқ эдим, оз бўлса-да”, дейди Антонио.

Кассано мадридликлар либосида 29 ўйинда қатнашиб, 4та гол уришга эришган. У фаолиятини 2018 йил 35 ёшида якунлашга қарор қилган эди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia