Кассано бир неча соат ичида фаолиятини тугатиш фикридан қайтди

Narzulla Saydullayev
18 июл 2017, 21:25
«Верона» ҳужумчиси Антонио Кассано бугун оилавий сабабларга кўра футболчилик фаолиятини якуланмоқчи эканлигини маълум қилганди.

«Клубда қоламан. Мен кучсизлик қилдим. Хатога йўл қўйганимми тан оламан. Кўп аҳмоқликлар қилганман, бу сафар бундай қилмоқчи эмасман.

«Верона»дан кетмайман. Бу футбол, мухлислар мендан хафа бўлишса буни тушунаман. Улардан кечирим сўрайман.

Матбуот анжумани ташкил этиш менинг хатоим эди», – дейди Кассано.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com