UZ

Сўнгги янгиликлар

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  1 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  3 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

"Каспий кубоги-2014". Ўсмирларимиз Қозоғистонга 8та гол уришди Янгиликлар

"Каспий кубоги-2014". Ўсмирларимиз Қозоғистонга 8та гол уришди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 29 май, пайшанба куни Озарбайжонга жўнаб кетганди.
Темур Олимхўжаев қўл остидаги жамоа ушбу мамлакатда 5 июнга қадар давом этадиган «Каспий Кубоги» мусобақасида иштирок этади.

Мусобақада жами 12 терма жамоа иштирок этиб, уларнинг аксариятини 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоалари ташкил этади. Фақат Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоалари мусобақада 16 ёшгача бўлган ўсмирлар термаси билан иштирок этади.

«Каспий Кубоги» Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Таиландда ташкил этилиши кутилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлигининг бир қисмидир. Ушбу мусобақа финал босқичи «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши тўп суради.

«Каспий Кубоги»-2014

«D» гуруҳи: Туркия, Ўзбекистон (U-16), Қозоғистон.

30 май.  20:00  

Ўзбекистон - Қозоғистон  8:1
"Меҳди Ҳусайнзода" стадиони

6 дақиқада вакилларимиз учрашувда ҳисобни очди. Бир дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашган бўлса, 12, 17, 21-дақиқаларда ҳисобни вакилларимиз йириклаштириб бормоқда. 28-дақиқага келиб ҳисоб йирик 5:1 кўринишига келмоқда.

Учрашувнинг биринчи бўлими 5:1 ҳисобида вакилларимизнинг устунлиги билан якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. Баҳснинг ҳар икки бўлими 40-дақиқадан иборат бўлмоқда. 63-дақиқада вакилларимиз пенальтидан аниқ фойдаланиб ҳисобни 6:1 кўринишга келтирмоқда. 70-дақиқақада яна бир гол ва 7:1. 78-дақиқага келиб 8:1 бўлди.

Гуруҳдаги ўйинлар:

29 май. Туркия - Қозоғистон 3:1
30 май. Ўзбекистон - Қозоғистон 8:1
1 июнь. Туркия – Ўзбекистон

Энди ўсмирларимиз 1 июнь куни гуруҳнинг ҳал қилувчи ўйинида Туркияга қарши майдонга тушишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика