

Декабрь бошида 31 ёшли футболчи оёғини операция қилдирган эди. Унинг сафга қайтиши мартнинг бошига режалаштирилган эди, аммо энди даволаниш учун кўпроқ вақт керак бўлиши айтилди. Венгернинг фикрича, Санти жорий мавсумда жамоага ҳали ёрдам бера олади.
Касорла 19 октябрь куни "Лудогорец"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учрашувида жароҳат олган эди.


