Касильяснинг "Порту"га ўтиши амалга ошмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
10 июл 2015, 10:28
"Реал" дарвозабони Икер Касильяс "Порту"га ўтмаслиги мумкин.

Испания терма жамоаси футболчиси Португалия гранди жамоасига ўтишга яқин эди. Касильяснинг "Порту"даги йиллик маоши 3,5 млн. еврони ташкил қиларди. Аммо Касильяс Португалиядаги солиқларни ким тўлаши ҳақида келиша олмади. Натижада, посбон "Реал"да ишлаб топиши керак бўлган барча маблағни талаб қилди (25 млн. евро). Ушбу воқеа туфайли дарвозабоннинг Португалия клубига ўтиши сўроқ остида қолди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com