Касемиро "Реал" қайдномасидан чиқариб ташланди

Aslanov Jasurbek
27 фев 2018
"Реал" ярим ҳимоячиси Касемиро "Эспаньол"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 26-тур учрашуви учун қайдномада чиқaриб юборилди.

"Қироллик клуби" берган маълумотларга кўра, бразилияликнинг ошқозонида муаммо пайдо бўлган. Касемиронинг ўрнига Оскар Родригес киритилди.

Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Лука Зидан.

Ҳимоячилар: Карвахаль, Серхио Рамос, Варан, Начо, Тео Эрнандес, Ашраф.

Ярим ҳимоячилар: Оскар Родригес, Льоренте, Асенсио, Иско, Ковачич, Себальос.

Ҳужумчилар: Бензема, Бэйл, Лукас Васкес, Борха Майораль


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RealMadrid.com