Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Narzulla Saydullayev
27 июн 2017, 07:02
Бугун 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни.

Бу санани халқимизни ахборот билан таъминлашдек олижаноб ишга бағишлаган касб эгалари кенг нишонлайдилар. Зеро, ҳаётимизнинг бирон соҳасини оммавий ахборот воситалари фаолиятисиз тасаввур этиш қийин.

Бугун Ўзбек миллий академик драма театрида ушбу санага бағишланган тантанали йиғилиш ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Унга вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, олий ўқув юртлари журналистика факультетларининг профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшлар таклиф этилади.

Фурсатдан фойдаланиб, телевидения, радио, босма ва электрон нашрларда фаолият юритаётган барча ҳамкасбларимизни бугунги касб байрами билан табриклаймиз! Қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин, азиз ҳамкасблар!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›