Карвахаль "Барселона"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
4 окт 2018, 17:20
"Реал" расмий сайти жамоа ҳимоячиси Даниэль Карвахаль жароҳати ҳақида маълумот берди.

Испаниялик футболчи ЦСКАга қарши Чемпионлар лигасининг 2-тур учрашувида жароҳат олган эди.

Тиббий кўрик ҳимоячининг чап оёғида шикастланиш борлигини аниқлади. Футболчининг сафга қайтиш муддати аниқ эмас, аммо бундай жароҳатлар 2-5 ҳафта давомида даволанади

Шундай қилиб, Карвахаль "Алавес" билан ўйнамайди ва "Барселона"га қарши бўладиган ЛаЛиганинг 10-тур учрашувида (28 октябрь) майдонга туша олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com