Каррагер: "Старриж майдонда бўлганида, "Ливерпуль" 10 киши бўлиб қолгандек туюлади"

Aslanov Jasurbek
26 янв 2017, 14:18
"Ливерпуль" собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Саутгемптон"га қарши баҳсдаги ўйини учун ҳужумчи Дэниел Старрижни танқид қилди.

"У ўйнаса ва гол урмаса, "Ливерпуль" 10 киши бўлиб ҳаракат қилаётганга ўхшайди, чунки у бошқа ҳеч нарсани таклиф қила олмайди. Уни жамоада ушлаб туриш учун ягона сабаб - ҳужумни якунлаш қобилияти. Старриж ўйинда бошқа ҳеч нарса қила олмайди.

Кеча Старриж жуда ёмон ўйин ўтказди, одатда у бундай вазиятларни йўққа чиқармайди. Бу Брендан Рожерс қўл остидаги ҳужумчи эмас. У тезликка эга эди. Бу жароҳат туфайли йўқолдими, йўқми, билмайман, аммо унинг темпи пасайди. У фақат тўп билан муомалада бўлмоқда.

Дэниел ўз вазиятларидан фойдалана олмагани учун танқид қиляпмиз. Умуман олганда "Ливерпуль"да унинг голлар кўрсаткичи жуда яхши, аммо ҳозир ўйини ҳақида гапиряпман" - дейди Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph