

"Рожерсни айни дамдаги энг яхши британиялик мураббий деб ҳисоблайман. Унинг "Ливерпуль"даги фаолияти унчалик зўр бўлмаган деб ҳисоблашади, бироқ ундай эмас. Брендан соврин ютишга яқин бўлганди.
У "Лестер"дан кейин "Челси" ёки "Арсенал"ни бошқаришини истисно қилмайман. Бироқ ишонаманки, у Англия термаси ёки топ-клубидан таклиф олади", - деди Каррагер.
9-турдан кейин Рожерс бошқарувидаги "Лестер" АПЛнинг 4-жамоаси бўлиб турибди.



