Каррагер: "Мата аҳмоқона ўйнади, у нима ҳақида ўйлаган экан?"
Aslanov Jasurbek
7 мар 2016, 18:14
Англия телевидениясида экспертлик қилувчи Жейми Каррагер "Вест Бромвич" - "Манчестер Юнайтед" учрашувида қизил карточка олган Хуан Матанинг ҳаракатларига изоҳ берди.
"Мата томонидан жуда аҳмоқона ҳаракат бўлди, одатда ундан бундай қарорларни кутмайсан. У нима ҳақида ўйлаган экан. Биринчи сариқ карточкани жарима тўпини ўйинга киритишда ҳалақит бергани учун олди. Мата ўзига ўхшамади" - дейди Каррагер.