UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0

Карпин "Зенит"дан учралган мағлубият ҳақида: "Бўлиб туради" Янгиликлар

Карпин "Зенит"дан учралган мағлубият ҳақида: "Бўлиб туради"

"Ростов" бош мураббийи Валерий Карпин РПЛ 2-тури доирасида ўтказилган "Зенит" (0:2) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ечиниш хонасида жамоага нима дедингиз?

– Ҳаммаси ажойиблигини айтдим. Бўлиб туради. Яхши ўйнадик. Биринчи тайм – яхши, иккинчи бўлим – янада яхшироқ.

Албатта, табрикламадим, чунки ютқаздик. Ўйин учун раҳмат айтдим.

Зайнутдинов тагаффусда жамоа етарлича прессинг қилмаётганини айтди. Танаффусда баъзи футболчилар билан "қаттиқ" гаплашиб қўйдингизми?

– Нега "қаттиқ"? Сиз шунчаки улар бажариши керак бўлган вазифани тушунтиришингиз керак. Улар иккинчи бўлимда кўрсатмаларни амалга оширишди.

Ҳамма кўрди. Айтишга ҳам ҳожат йўқ. Шунга қарамай, биз Россиянинг энг яхши жамоасига қарши яхши ўйнадик.

Норманн бугун бир нечта позицияларда ўйнади. Биринчи таймда марказда, кейин икки нафар ҳимоячининг орасига кириб олди, ўйин охирида эса ҳужумчилар ҳудудида кўриниш берди. Бундай тактикани бошқа ўйинларда ҳам қўллайсизми?

– Бу илгари ҳам ишлатилган тактика, шунчаки, сиз кўрмагансиз.

 Бугун жуда ёрқин кўринди…

– Эҳтимол, бугун унинг ҳаракатларини диққат билан кузатгансиз. Аммо бу олдин ҳам содир бўлган", – деди Карпин "Матч Премьер" эфирида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика