UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  4 21:10Суперлига. "Шўртан" – "Динамо" (матнли трансляция)  16 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  140 21:00А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни қабул қилмоқда, Шомуродовдан ажойиб ассист (онлайн ҳисоб)  33 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  5 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  32 19:32"Фрайбург" — "Байер" ўйини учун таркиблар маълум, леверкузенликлар очко йўқотса, "Бавария" муддатидан олдин чемпионликка эришади  1 19:31"Челси" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  10 18:58Ла Лига. "Реал" Мбаппенинг дубли эвазига ғалаба қозонди, "Сельта" камбэкка яқин келганди  67 17:58"Интер" ва "Барса" ўртасидаги EЧЛ жавоб ўйинини ким бошқариши маълум  7 16:21Клопп "Реал"га рад жавобини берганидан афсусда  19 15:27Breaking! Александр Хомяков "Андижон"дан кетди  62

Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади Янгиликлар

Карлуш Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига омад тилади

Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон (2:0) учрашувидан кейин Карлуш Кейруш ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин осон кечди деб айта олмайман. Рақиб кўп вазиятларда бизга қийинчилик туғдирди. Аммо тартибли ўйин кўрсатиб, ўз мақсадимизга эришдик. Бу кунга қадар эришилган натижаларнинг барчаси оғир меҳнат самарасидир. Бугун футболчиларимни ЖЧга йўл олгани билан табрикламоқчиман. Улар барча ўйинда ажойиб ўйнади ва ҳар бири мундиалда иштирок этиш учун ҳақли.

Саралаш босқичи давомида бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Уларнинг далдаси бизнинг муваффақиятга ҳисса қўшди. Саралаш босқичи мобайнида юзага келган бир қатор муаммоларга қарамай, биз барчасини енгиб ўтдик ва бизга шуҳба қилганларга ким аслида ким эканини исботладик.

Бугун ғалабани нишонлайдиган кун. Эртагаёқ Россиядаги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришни истардик. Бироқ, бу ишда бизга тўсқинлик ва  бойкотт қилмоқчи бўлганлар бор. ЖЧга тайёргарлик қандай амалга ошишини улардан сўранг. Мен, мураббийлар штаби ёки футболчилардан сўраманг.

Жанубий Корея ва Сурияга қарши ўйинларда ҳам ижобий натижани қайд этишни мақсад қилганмиз. Бугунги рақиб ҳақида яна тўхталадиган бўлсам, Ўзбекистон кучли жамоа ва уларга саралашнинг қолган ўйинларида омад тилайман. ”, – деди Карлуш Кейруш.

Маълумот учун, 8-турдаги ғалабадан кейин Эрон терма жамоаси очколари сонини 20 тага етказиб, муддатидан аввал Россиядаги мундиалга йўлланма олди. Ўзбекистон 12 очко билан “А” гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. 


Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика