Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон билан ўйинда мухлислар 12-ўйинчи бўлишларига ишонаман"

Narzulla Saydullayev
11 июн 2017, 21:14
Эрон ва Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Карлуш Кейруш ўз фикрларини билдирди.

"Эртага Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди. Олдинда учта муҳим ўйин бор, улардан биринчиси Ўзбекистон билан бўлади.

Ўзбекистон олдинлари доим биз билан кучли ўйнаган. Уларни мағлуб этиш доим оғир бўлган. Уларнинг сафида техник кучли футболчилар бор. Футболчиларимиз ва жамоамиз эртанги баҳсга тайёр. "Озоди" стадионига келадиганлар биз учун 12-ўйинчи бўлишларига ишонаман. Орзуни амалга ошириш учун ҳаракат қиламиз.

Керакли натижага эришишга ишонаман. Албатта бизда ишонч бор, аммо рақиб ҳам анойи эмас", - дейди Кейруш.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›