UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Карлуш Кейруш Эрон терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолади Янгиликлар

Карлуш Кейруш Эрон терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолади

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Таж мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг истеъфога чиқиш аризаси рад этилгани ва у ўз лавозимида қолишини маълум қилди.

Махсус ташкил этилган матбуот анжуманида Эрон футбол федерацияси раҳбари Карлуш Кейрушнинг мамлакат термасидаги муваффақиятлари, хусусан, Осиё мамлакатлари ўртасида Эрон бир неча йилдан буён ФИФА рейтингида етакчилик қилаётгани таъкидлади. Бундан ташқари,  Меҳди Таж Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида Эрон клублари учун 4 та квотани сақлаб қолиш муҳим эканини айтди.

Матбуот анжумани давомида Эрон футбол федерацияси раҳбари терма жамоа ва клублар ўртасидаги муаммолар амалдаги регламентга мувофиқ ўзаро ҳурмат орқали бартараф этилиши кераклигини таъкидлади.  

Эслатиб ўтамиз, 63 ёшли мутахассис 8 январь куни Эрон футбол федерацияси билан юзага келган ўзаро зиддият ва келишмовчиликлардан сўнг миллий терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёзганди.

Қайд этиш жоиз, Эрон ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияларининг ўзаро келишувига кўра, ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичи 8-тури доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017 йилнинг 13 июнь кунидан 12 июнь санасига кўчирилган эди.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Эрон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика