Карлос Тевес Роналдунинг тартиб-интизоми ҳақида гапирди
01 ноя 2019 19:31
Янгиликлар
Карлос Тевес Роналдунинг тартиб-интизоми ҳақида гапирди
"Бока Хуниорс" ҳужумчиси Карлос Тевес "Ювентус" форварди Криштиану Роналдунинг интизомига алоҳида урғу берди.
"У кун бўйи машғулотлар залида бўлади, у доим шу иш билан машғул. Эрталаб соат 9 да бошланадиган машғулотга, мен 8 да залга кириб борардим ва Роналдуни кўрардим. Кейин 7:30да бориб кўрганман ва у яна ўша ерда бўларди.
Бир марта базага тонгги 6:30да боришни уддалаганман, у эса яна ўз ўрнида эди. Ўшанда Роналду ярим уйғоқ ҳолатда бўлса ҳам, у яна ўзининг жойида бўлган", – дейди Тевес.
Тевес ва Роналду 2007-2009 йиллар "Манчестер Юнайтед" сафида бирга ўйнашган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар