UZ

Сўнгги янгиликлар

23:17Конференциялар лигаси. "Бетис" - "Фиорентина" ҳамда "Юргорден" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 23:09Европа лигаси. "Атлетик" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  3 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  9 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  2 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  6 21:15УЕФА ЕЧЛ ҳафта рамзий терма жаомасини эълон қилди  6 20:50Милитао жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 20:29Усмон Дембеле Goal талқинига кўра "Олтин тўп"га энг асосий номзод  5 20:05МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда  0 19:40Зоммер: "Агар ақлли ўйнасак, "Барселона" билан ўйинда имконият бўлишини билардик"  2 19:14Яйпанда янги жамоа ташкил қилинди  27 18:48Ламин Ямаль: "Жавоб ўйинида боримизни берамиз"  12

Карлос Кейруш: "Дурангга мос ўйин бўлди" Янгиликлар

Карлос Кейруш: "Дурангга мос ўйин бўлди"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Эрон терма жамоаси номидан ЎФФга миннатдорчилик билдираман.Икки терма жамоа ҳам ушбу ўйиндан қўп нарса олди. 

Бугунги ўйинда икки жамоада ҳам гол киритиш учун имкониятлар юзага келди. Ўйлашимча, бугунги иссиқ ҳаво футболчиларга ҳалал берди. Очиғини айтадиган бўлсам, бугунги ўйин дурангга мос эди. 

Бизнинг жамоада ёш футболчилар кўп. Улардан 6 нафари ўзининг дебют ўйинида майдонга тушди. Уларнинг ўйинидан қониқдим десам ҳам бўлаверади. 

Бугунги ўйин ўртоқлик ўйини бўлгани учун биз ҳам, рақиб ҳам ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этгани йўқ. Биз учун кейинги бўладиган ўйинда 3 очкони қўлга киритиш муҳим.

Ўйин ҳаками икки маротаба "тайм-аут" берганини ўзи ҳам ҳавони қай даражада иссиқ эканлигини кўрсатиб турибди. Ўйин соат 18:00да бошланиши ҳам бизга маъқул келди. Чунки, Туркманистонга қарши бўладиган кейинги ўйинимиз ҳам ҳудди шундай вақтда бошланади. 


Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги сўнгги ўйинларда фақатгина битта гол киритилмоқда...

Мен учун қандай ҳисобда ғалаба қозонишимизни фарқи йўқ. Бугунги ўйинда голлар киритиш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Ўйин бошқача ҳисобда якунланиши ҳам мумкин эди.


Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Чой Кан Хи билан муносабатларингиз қай даражада?

Биз ҳалиям дўстмиз. Футболда бундай нарсалар оддий ҳол. Босим ўтказиш футболнинг бир қисми.

Ўзбекистонга Шимолий Кореяга қарши ўйинда ғалаба тилаб қоламан.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика