Карлос Айртон Сеннани Пелега тенглаштирди
19 май 2020 22:43
Янгиликлар
Карлос Айртон Сеннани Пелега тенглаштирди
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос "Формула-1" пойгаларини анчадан бери ёқтириши ва 3 карра жаҳон чемпиони Айртон Сенна ўзининг кумири эканини тан олди.
"Реал"да ўйнаган кезларим "Ф-1" пойгаларига тез-тез борардим. Бу жуда қизиқарли эди. Мен тезроқ дам олиш кунлари келиши, пойгаларга боришни кутардим. Михаэль Шумахер билан кўп суҳбатлашганман, "Формула-1"дан кўп дўстларим бор: Фелипе Масса, Жанкарло Физикелла ва Рубенс Баррикело.
Мен учун Айртон Сенна – бу "Формулы-1"нинг Пелеси. У биз учун, бразилияликлар учун биринчи рақамли, Сеннанинг пойгалари менга жуда кучли таъсир қилган", – деди афсонавий футболчи.

Карлос "Ф-1" томонидан ўтказилган "Афсоналар жанги" виртуал танловида иштирок этди в Нико Росберг, Дэвид Култхард ҳамда Роберт Дорнбос билан курашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар