

"Бугун биз бир қатор қийин вазиятларда рақибга имкон бермасликнинг уддасидан чиқдик. Бу ерда тўп тепиш доим қийин бўлган ва биз буни билардик.
Жамоа юксак потенциалга эга. Буни бугунги ўйинда яна бир бор исботлашга уриндик.
Мен "Фиорентина" мухлисларини жудаям ҳурмат қиламан. Аммо улар орасида айримлари борки, улар бутун ўйин давомида мени ҳақоратлаб туришди.
Мен Мауцрицио Саррига барча яхши ниятларни билдираман. Афсуски, кейинги ҳафтада у билан кўриша олмаймиз. "Ювентус"га қарши бўладиган баҳс биз учун мавсумдаги энг муҳим ва қийин беллашувлардан бири бўлади", дейди Анчелотти.



