Карл-Хайнц Румменигге: “Челси” Рибери учун 100 млн евро таклиф этди”

Narzulla Saydullayev
16 авг 2013, 12:50
“Бавария” клуби бошқарув вакили Карл-Хайнц Румменигге, “Челси”ни мюнхенликлар ярим ҳимоячиси Франк Рибери учун таклиф этган 100 млн веро миқдоридаги маблағини “одобсизлик” дея таъкидлади.

- Бизга Рибери учун номақул бўлган нархни таклиф этишди. Биз футболчи учун 100 млн беришларини кутмагандик. Албатта бундай ҳолатларда у шунча нархга арзийдими деб ўйланиб қоласан. “Бавария”да “Олтин тўп”га даъвогар бир нечта футболчи бор деб ўйлайман. Масалан Томас Мюллер. У мавсумни юқори даражада ўтказди, лекин афсуски уни совринга лойиқ футболчилар сафига қўшишмади, -  Руммениггени сўзларини келтиради Sport Bild.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›