Карим Бензема: «Голни аниқлаш тизими борлиги яхши»

Narzulla Saydullayev
16 июн 2014, 10:18
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Гондурасга қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдирди.
– Биз доим рақиб дарвозаси сари юришни истаймиз, жамоавий ўйин муҳим. Бугун голлар урганимдан хурсандман.

Жуда хурсандман ва бундан фахрланаман. Бугун ажойиб ўйнаганимиздан бахтлиман.

Иккинчи бўлим бошида урилган голни дарвозага кирганини кўрдим. Голни аниқлаш тизими борлиги яхши», – дейди Бензема.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›