Карим Бензема Европанинг ТОП жамоасига ўтиши мумкин

Khoja
11 янв 2024
“Ал Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема қишда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкин.

36 ёшли ҳужумчи фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. Парижликлар ҳужумчини 6 ойга ижарага олишни режа қилишган.

Аввалроқ, ҳужумчи Саудия Арабистонидаги шароитдан нолиётгани ва тезроқ Осиёдан кетишни ўйлаётгани ҳақида гапирилганди.

Маълумот учун, Бензема жорий мавсум барча мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 5 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com