Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди

Alisher
2 фев 2025
Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди Карим Адейеми фаолиятини "Наполи"да давом эттиришни рад этди.

А Серия етакчилари 23 ёшли футболчига фаол тарзда қизиқишди ва қишки трансфер ойнаси сўнггига қадар у билан шартнома тузишмоқчи эди, аммо "Наполи" эндиликда бошқа вариантларга эътибор қаратишига тўғри келади.

Адейеми "Боруссия"да мавсумни тугатиб қўймоқчи ва Англия Премьер-лигаси клубларидан таклиф кутади.

Transfermarkt ўйинчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Bild