Карикатура: Мессининг қўли сингач "Барса"ни Тер Штеген қутқариб қолди

Tolibjon Qosimov
22 окт 2018, 10:41
"Zezo Cartoons"дан навбатдаги карикатурани эътиборингизга ҳавола этамиз.

ЛаЛига 9-турида "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди. Учрашувнинг 16-дақиқасида Мессининг қўли синди. Бу пайтга келиб таблода 2:0 ҳисоби порлаб турарди, Лео гол уриб голли пас ҳам беришга улгурган эди. Месси алмаштирилганидан кейин эса каталонияликларни Тер Штеген қутқариб қолди. Немис киперининг сейвлари жамоага 4:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Мессининг қўли сингач "Барса"ни Тер Штеген қутқариб қолди


Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia