"Кардифф Сити" устози: "Манчестер Сити"га қарши баҳсда 10-11 футболчини ҳимояга қўяман"

Aslanov Jasurbek
1 апр 2019, 15:08
"Кардифф Сити" бош мураббийи Нил Уорнокнинг сўзларига кўра, у "Манчестер Сити"га қарши Англия Премьер-лигаси доирасидаги баҳсда захира таркибни майдонга тушириши ҳақида гапирди.

Мутахассис бу гапларни "Челси"га қарши баҳсдан сўнг айтди. Ушбу ўйинда ҳакамлар Лондон клубининг офсайддан урган голини ҳисобга олди.

"Манчестер Сити"га қарши баҳсда ҳисоб йирик кўриниш олишига ҳалал беришимиз мумкин. Аммо захира таркибни майдонга туширсам керак. Журналистлар бу ҳақида қандай фикр билдириши қизиқ. "Манчестер Сити"га қарши ўйинда ҳимояга 10-11 футболчини қўйсам керак. Ҳозир кимга қарши ўйнашинг муҳим эмас. Энг асосийси байроқча ва хуштак кимнинг қўлида эканлиги" - дейди Уорнок.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo