UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да минимал ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  18 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  7 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  1 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  2 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

"Капитан Цубаса" ёхуд Хамес Родригес ҳақида биз билмаган нарсалар Янгиликлар

"Капитан Цубаса" ёхуд Хамес Родригес ҳақида биз билмаган нарсалар

Хамес Родригеснинг тарихи японларнинг футбол ҳақидаги «Капитан Цубаса» мултьфильмини кўриш билан бошланганди.
Кичкинагина Хамес онаси олиб берган пишириқлар ва Pony Malta ичимлиги билан ушбу мультфильмни ҳар доим кўриб борарди. Бош қаҳрамонга ўхшашни истаган Хамес футбол ўйнашга ва футболчи бўлишга қарор қилади. Хамеснинг отаси ҳам футболчи бўлган. 1985 йил ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Колумбия шарафини ҳимоя қилган ота барча муаммоларни онасига ташлаб оиладан кетиб қолади. Уилсон Хамес Родригеснинг энг катта ютуғи бу айнан ёшлар ўртасидаги ЖЧ-1985 бўлди. Катта Родригес шахсий ҳаётда кўпроқ “унвонга” эга бўлган: уч марта уйланиб учта фарзанд кўрган.



Хамес Родригеснинг ўгай отаси Хуан Карлос Рестрепо болакайнинг орзусига эришиш учун барча ишни қилди. Айнан у кичик Хамесни футбол тўгарагига олиб борди, у билан бирга тўп тепишни бошлади ва кейинроқ катта харажатлар қила бошлади. Хамес ўзининг илк профессионал клуби «Энвигадо»га чақирилганидан сўнг ўгай ота мураббийга индивидуал машқлар учун қўшимча 100 минг песо тўлаб борган. Хамес машғулотлардан сўнг қолиб жарима тўпларини аниқ амалга ошириш ва зарбани аниқ йўллаш борасида малакасини ошириб борди. «У энг яхши футболчи бўлишни истарди ва йиқилиб қолгунича машқ қиларди. Индивидуал машқлардан сўнг тренажер залига ҳам борарди», – дейди Родригеснинг онаси Пилар.

Хамес клуб сафида 14 ёшида дебют қилди. 17 ёшида Аргентина чемпионатида майдонга тушган энг ёш хорижлик футболчига айланди. У «Банфилд» сафида ўйнай бошлади.

Родригеснинг бир ўзи ўзга давлатга кетиб қолди, барча яқинлари Колумбияда қолишди. Онаси Пилар уч ой давомида ҳар куни тунда йиғлаганини кейинчалик тан олганди. Хамес ҳар куни уйга телефон қиларди: ҳар бир қўнғироқ қатъий белгиланган вақт – 2 дақиқадан иборат бўларди. Бундан ортиғига оилада пул етмас эди. «Бу менга ёрдам берарди. Ишлари ҳақида сўрардим, кўпроқ овқат ейишини айтардим...» – деб ёдга олади унинг онаси.

2008 йилда Хамес ҳаётини ўзгартириб юборган қиз билан танишди. Даниэла Оспина Колумбия терма жамоаси дарвозабони Давид Оспинанинг синглиси. Даниэла болейбол терма жамоасида ўйнарди, аммо Хамес билан танишувдан сўнг у барчасини бошидан қурди. Хамес билан бирга Европага кўчиб ўтди ва оиласига эътибор қаратди. 2013 йил улар қизлик бўлишди, унга Саломея деб исм қўйишди.



– Хамес – жуда босиқ ва тортинчоқ йигит. У жуда ҳам жиддий, маъсулиятли ва ажойиб инсон, – дейди Даниэла. – Хамес билан боғлиқ ҳеч қандай жанжалли воқеа бўлмаган, доим бўш вақтни қизимиз билан ўтказамиз. Биз бошқа одамлар орақали танишганмиз, акамнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Фақат танишувдан сўнг футбол борасида ҳам боғлиқ эканлигимизни билиб қолганмиз.

–Хамеснинг дўстлари кам эди, аммо Даниэла уни ўзгартира олди: у анчайин қувноқлашди. Энди унинг қизи Саломея футболчи учун илҳом париси, голлардан сўнг қўлини ўпиб уни қизчасига бағишлайди.

Олдинроқ Хамес пули камлиги туфайли телефонларда кам гаплашган бўлса «Порту» кейинроқ «Монако»га ўтганидан сўнг анча мунча пул тўплади. Родригес ҳозир анчайин оёққа туриб олди: Биринчи катта пулига Колумбияда бобоси ва бувиси учун уй қуриб берди, Портуда ресторан очди, сўнгра «Барчамиз колумбияликмиз» деган фонд очди. Ушбу фонд ёш болаларга спорт билан шуғулланиш чоғида ёрдам беради ва керак бўлса турли экипировкалар билан таъминлайди.

«Мен шу ерда катта бўлганман ва ҳатто бутсаларим бўлмаган вақтларни бошдан кечирганман. Уни сотиб олган куним байрам эди. Ҳозирги болалар ҳеч нимадан қийналмасликларини ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўсишларини истайман. Айнан шунинг учун фондни очдим», – деганди Хамес 2011 йил.



Албатта унинг агенти Жорже Мендешнинг ҳаракатлари ҳам катта роль ўйнади, аммо футболчининг ўзида ҳам қобилият борлигини инкон қилиб бўлмайди. Португалияга кўчиб ўтгач Хамес университетни ташламади ва тизим инженерлигига ўқишни давом эттирди, бўш вақтларида инглиз тилини ўрганарди.

«Таътил ҳақида гап кетса Хамесга Колумбиядаги Ибага ва Медельин каби шаҳарлар жуда ёқади. Ибагада ўзи катта бўлган, Медельинда унинг турмуш ўртоғи туғилган. У ўзининг аждодларига ҳурмат билан муносабатда бўлади. Шу боис ҳам бобоси ва бувсига ёрдам беришган келиб туради ва бунинг эвазига улар Хамесни қўлбола колбасалар билан сийлашади».

Умуман олганда келажакда Хамес иштирокидаги мультфильмни томоша қилиб футболчи бўлишни истаб қолса ҳайрон бўлманг. У нафақат «Капитан Цубаса»даги бош қаҳрамон бўла олди, балки ажойиб инсон бўлиб қолди.


sports.ru сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика