

Унинг фикрига кўра, "Реал" "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди билан шартнома имзолаши керак.
"Унинг мухлисиман. Мауро - жарима майдончаси ичида гол уриш борасида эксперт, ҳудди Криштиану Роналду каби. Агарда унга рақиб жарима майдончаси ичида уч марта имконият берсангиз, учала вазиятдан ҳам фойдалана олади. "Реал"да бўлганимда Икарди билан шартнома имзолаган бўлардим", - деди Капелло.
Икарди "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.



