Капелло: "Месси нимадандир хафа"

Mirjalol Normatov
16 фев 2022
"Милан", "Ювентус" каби жамоаларнинг собиқ устози Фабио Капелло ЕЧЛ 1/8 финали доирасида ПСЖ - "Реал" учрашуви ҳақида гапирди.

"Агарда Мбаппе бўлмаганида майдондаги энг яхши футболчи Верратти бўлган бўларди. Килиан ушбу баҳсда жуда яхши ўйнади. Верратти ҳам ярим ҳимояни тўлиқлигича назорат қилди.

Месси 6 ойда барчасини йўқотди деб ўйлаш нотўғри. Бироқ у учрашувда бирор марта рақибларини алдаб ўтмади. Менимча у нимадандир хафа", - деди Капелло.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia