

"Кейинги чемпионат ғаройиб бўлади. "Интер" чемпионликни ҳимоя қила олади деб ўйламайман. "Милан" ва "Ювентус" асосий фаворит бўлишади.
"Наполи?" Контеда халқаро тажриба бор, тўғри вақтда тўғри қарор қабул қилишди. У аллақачон ғолиб бўла олишини исботлаган. "Наполи" ҳам фаворит, чунки улар еврокубоклардан ҳоли тарзда фақат А Серияга эътибор қаратишлари мумкин", - деди "Милан" ва "Ювентус" жамоаларининг собиқ мураббийи Капелло.




